Энг катта кутубхонадан фойдаланишни истайсизми?

    Биласизми? 12 май 2020 1231

    Бугун электрон кутубхоналар кўпчиликнинг ҳаётидан жой олиб улгурди. Улар китобхонларга қулайлик ярата олиши билан аҳамиятлидир. Электрон кутубхоналардан исталган пайтда фойдалана олиш мумкин.

    "The Google Books" бугуннинг энг йирик электрон кутубхонаси сифатида эътироф этиляпти. Бу ҳақда www.uznayvse.ru сайти маълумот бермоқда. "Google" мутахассислари ўзларининг кенг қамровли лойиҳаси сифатида тақдим этган "The Google Books" нинг электрон фондини 130 млн.дан зиёд китоблар ташкил этади.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дуёндаги жами китобларнинг 20 фоизи электронлаштирилган бўлса, уларнинг барчаси ушбу электрон кутубхонадан жой олган. Китоблар асосан PDF ёки EPUB форматларида бўлиб, эътиборли жиҳати шундаки, уларни 480 тилда ўқиш мумкин.

    Китобларни "Google magazin"лардан бепул ёки пулли шаклда юклаб олиш имкониятига эгасиз.

    Муножат Мўминова

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates