Энг кўп ва энг кам китоб ўқиладиган давлатларни биласизми?

    Ҳиндистонликлар фақат кино кўради, десак адашамиз

    Тадқиқотчилар қайси давлат аҳолиси ҳафтасига неча соат китоб ўқишга вақт сарфлашини ўрганиб чиқишди. Натижаларга кўра, энг тараққий этган эмас, сўнгги йилларда тезлик билан ривожланаётган давлатлар аҳолиси кўпроқ китобхон бўлиб чиқди.

    Ҳиндистонликлар фақат кино кўради, десак адашамиз. Улар дунёда энг кўп китоб ўқийдиган халқ экан. Умуман, аҳолиси энг кўп китоб ўқийдиган давлатларнинг дастлабки 10 талиги қуйидагича:

    1. Ҳиндистон - ҳафтасига 10,7 соат.
    2. Таиланд - ҳафтасига 9,4 соат.
    3. Хитой - ҳафтасига 8 соат.
    4. Филиппин - ҳафтасига 7,6 соат.
    5. Миср - ҳафтасига 7,5 соат.
    6. Чехия - ҳафтасига 7,4 соат.
    7. Россия - ҳафтасига 7,1 соат.
    8. Швеция – ҳафтасига 6,9 соат.
    9. Франция - ҳафтасига 6,9 соат.
    10. Венгрия - ҳафтасига 6,8 соат.

    Ким энг кам ўқийди?

    Нидерландия ва Жанубий Кореяда китобхонлик ҳақидаги саволномага “ҳеч қачон ўқимайман” деган жавобни 16 фоиз респондент берган.

    Жанубий Кореяда шу жавобни эркак ва аёллар ҳам бир хил кўрсаткичда берган бўлишса, Голландияда ўқимайдиган эркаклар улуши аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқори. Ўқимайдиган аҳоли улуши энг юқори бўлган мамлакатлар рўйхатидан кейинги ўринларни Бельгия (14%), Канада ва Япония (ҳар бири 11%) эгаллади.

    Ўзбекистонда ўтказилган сўровларда қатнашган респондентларнинг 50% дан ортиғи йилига 3-5 та китоб ўқишини билдирган. Ушбу сўровномалар замонавий китоб форматлари орасида босма китоблар ҳали ҳам севиб ўқилаётганини кўрсатди. Иштирокчиларнинг 77 фоизи онлайн китобхонликни эмас қоғоз китоблар ўқишни афзал билган.

    Дилора Холиқова

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates