“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва "China CITIC Bank" ўртасида кредит келишуви имзоланди

    Лойиҳа доирасида Хитойнинг “China National Technical Import and Export Corporation” компанияси (CNTIC) томонидан асбоб-ускуналарни етказиб бериш борасида шартнома имзоланган.

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ делегацияси Хитой Халқ Республикаси пойтахти – Пекин шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

    Жамиятимиз вакиллари ҳамда Хитойнинг нуфузли молиявий ташкилотлари ўртасида гидроэнергетика соҳасидаги амалий ҳамкорликка қаратилган ўзаро манфаатли учрашувлар ўтказилмоқда.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги қарорига мувофиқ, “Наманган вилояти Катта Андижон каналида ГЭСлар каскади қурилиши” лойиҳаси доирасида асбоб-ускуналарни етказиб беришга тўғридан-тўғри хорижий кредит жалб этиш кўзда тутилган.

    Лойиҳа доирасида Хитойнинг “China National Technical Import and Export Corporation” компанияси (CNTIC) томонидан асбоб-ускуналарни етказиб бериш борасида шартнома имзоланган.

    2024 йил 10 октябрь куни China CITIC Bank вакиллари билан амалий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда жамият Бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Нуруллаев ҳамда ижро аппарати раҳбари Сухроб Хамраев "China CITIC Bank" раҳбариятига самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди.

    Музокарада мазкур лойиҳани молиялаштириш учун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Хитойнинг "China CITIC Bank" ўртасида кредит келишуви имзоланди. "China CITIC Bank" раҳбарлари томонидан авваллари ушбу банк томонидан Ўзбекистон компанияларига тўғридан-тўғри кредитлар тақдим этилмагани ва мазкур кредит келишуви Ўзбекистон ва Хитой мамлакатлари ҳамкорлиги доирасида ушбу банк томонидан ҳамкорликнинг дастлабки босқичи эканлиги алоҳида таъкидланди.

    Маълумот учун: 2023 йилнинг июнь ойида “Наманган вилояти Катта Андижон каналида ГЭСлар каскади қурилиши” лойиҳаси доирасида асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича тендер савдоларида Хитойнинг "CNTIC" компанияси ғолиб бўлган ҳамда шу йилнинг октябрь ойида томонлар ўртасида тегишли тартибда 18,5 миллион долларлик шартнома имзоланган эди.

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates