Япониядаги ташкилот 2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритди

    Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Хиросима ва Нагасаки портлашларидан омон қолган япон ташкилотига топширилди, дея хабар беради қўмита Х ижтимоий тармоғида.

    “Норвегия Нобель қўмитаси 2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотини Япониянинг Nihon Hidankyo ташкилотига беришга қарор қилди. Бу Хиросима ва Нагасаки атом бомбаларидан омон қолганлар ҳаракати бўлиб, тинчлик бўйича мукофот уларга ядро қуролидан холи тинчликка эришиш борасидаги чоралар учун, ядро қуроллари ҳеч қачон қайта ишлатилмаслиги кераклигини гувоҳлар кўрсатмалари орқали намойиш этгани учун берилди”, деди қўмита.

    1945 йил август ойида америкалик учувчилар Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаларини ташлашган. Атом портлаши ва унинг оқибатлари оқибатида Хиросимада 350 минг аҳолидан 140 минг киши, Нагасакида 74 минг киши ҳалок бўлди. Атом бомбаси қурбонларининг аксарияти тинч аҳоли вакиллари эди.

    Фожиали воқеалар муносабати билан – ҳар йили 6 ва 9 август кунлари Хиросима ва Нагасакида “Тинчлик маросимлари” ўтказилади, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates