Энг самарали чивин спрейи ишлаб чиқилди

    Япониялик олимлар чивинлардан қандай қутулиш йўлини топишди. Улар қон сўрувчи ҳашаротларнинг танаси ва қанотларини намлайдиган фаол моддани ишлаб чиқишди, бу эса уларни учиш имкониятидан маҳрум этади.

    Мазкур спрей сепилгач чивинлар уча олмай, ерга тушади. Бундан ташқари, спрей ҳашаротларнинг нафас йўлини тўсиб қўяди, бунинг натижасида улар кислород етишмаслигидан нобуд бўлади, деб хабар беради mir24.tv сайтида.