Энгельсдаги заводда дрон ҳужумидан кейин ёнғин чиқди

    Дрон ҳужуми оқибатида Саратов вилоятининг Энгельс шаҳридаги (Россия Федерацияси) заводда ёнғин содир бўлди.

    Оқибатда у ерга зарар етди, фавқулодда хизматлар уни бартараф этиш устида ишламоқда, деб хабар берди губернатор Роман Бусаргин ўзининг Telegram-каналида.

    “Мен Энгельсдаги корхонада тезкор йиғилиш ўтказдим, у учувчисиз учоқ ҳужуми оқибатида зарар кўрди. Жабрланганлар йўқ. Фавқулодда хизматлар воқеа жойида очиқ оловни ўчириш ишларини олиб бормоқда”, деб ёзади Бусаргин.

    Аввалроқ губернатор ҳудудда учувчисиз учоқ ҳужуми хавфи борлиги ҳақида хабар берган эди, ҳудуддаги фавқулодда хизматлар тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Унинг сўзларига кўра, йирик учувчисиз учоқ ҳужуми оқибатида Саратов ва Энгельс шаҳрида иккита саноат корхонасига зарар етган, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ёрдамида кўплаб нишонлар йўқ қилинган. Вилоят раҳбарининг қайд этишича, ҳеч ким жабрланмаган. Саратов ва Энгельс мактабларида дарслар масофавий ўқитиш форматига ўтказилди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates