Россия Пхеньяннинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлаш учун Москвага қурол ва бошқа жиҳозлар етказиб бериш эвазига Шимолий Корея билан ўзининг илғор коинот ва сунъий йўлдош технологиясини бўлишишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Yonhap.
Бу ҳақда АҚШ расмийси Сеулда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхэ Юл билан музокарадан сўнг маълум қилди.
Шунингдек, у Россия етакчиси Владимир Путин Шимолий Кореянинг ядровий дастурини қабул қилиб, ўн йиллик сиёсатини ўзгартиришга яқин бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Блинкен бу масала нафақат АҚШ, балки Жанубий Корея ва Япониянинг ҳам диққат марказида эканлигини қўшимча қилди, деб хабар беради korrespondent.net.