Ерда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 1,7 даражага кўтарилган – тадқиқот

    Австралиялик ва америкалик океанологлар қадимги денгиз губкаларини ўрганиш натижасида 1860-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Ердаги ўртача ҳарорат Цельсий бўйича тахминан 1,7 даражага кўтарилгани аниқлашди.

    Бу БМТ экспертларининг ҳозирги ҳисоб-китобларидан сезиларли даражада юқоридир.

    Профессор Маккаллок ва бошқа олимлар Кариб денгизи тубидаги саёз ҳудудларда учрайдиган Ceratoporella nicholsoni турига мансуб узоқ умр кўрадиган губкаларнинг қобиқларини ўрганиш чоғида ана шундай хулосага келишди.

    Ушбу ғояга асосланиб, олимлар Пуэрто-Рико ва Санта-Крус ороллари қирғоқларида қадимий ва нисбатан замонавий губкалар намуналарини тўплашди, уларнинг ёшини аниқлашди. Бу Кариб денгизидаги ҳарорат 1700 йилдан 2020 йилгача қандай ўзгарганини ўрганиш, шунингдек, худди шу вақт ичида Ердаги ўртача ҳароратни аниқлаш имконини берди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates