Шу муносабат билан аҳолининг транспорт эҳтиёжларини қондириш ва узлуксиз ташишни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида вақтинчалик йўналишлар ташкил этилади, дея хабар беради Транспорт вазирлиги.
Йўналишлар қуйидагича:
- К-1: «Буюк Ипак йўли» метро бекати — М. Юсуф кўчаси (Доғистон) — 3-қабристон (Ўртасарой)« — 5 та МАН русумли автобус.
- К-2: «Қўйлиқ бозори — 3-қабристон (Ўртасарой)« — 4 та МАН русумли автобус.
Шунингдек, 1, 14, 16, 21, 30, 80, 96-сонли (Боткин кўчасидаги 1-қабристон орқали) ҳамда 17т ва 98-сонли (2-қабристон орқали — Дўмбиробод) йўналишларда ҳаракатланиш кучайтирилади.
Вақтинчалик йўналишларда йўл ҳақи 5000 сўм. Автобуслар соат 07:00 дан 18:00 гача қатнайди.