Эрон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди

    Саноат 23 октябр 2023 524

    Жорий йилнинг 20-21 октябрь кулари Эрон тараққиёти ва ривожланиши маркази вице-президенти Аббасали Аҳмадиан бошчилигидаги Эрон делегацияси вакиллари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига ташриф буюрди.

    Учрашув давомида соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг сифатини назорат қилиш йўналишида тажриба алмашиш, замонавий кадрлар тайёрлаш, шунингдек, лаборатория мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

    Таъкидлаш жоиз, Эрон фармацевтика саноати минтақада жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Хусусан, мамлакатда импорт дори воситаларининг 97 фоизи маҳаллийлаштирилган бўлиб, мураккаб ва янги турдаги оригинал дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланади.

    Учрашувда Эрон томони, талаб юқори бўлган дори воситаларини ҳамёнбоп нархларда етказиб бериш ва қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

    Ўз навбатида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Агзам Нартаев, Эрон маҳаллий компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган фарммаҳсулотларни юртимизда рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаштириш борасида ўрнатилган талаблар бўйича атрофлича тушунтириш бериб, шаффофликни таъминлаш ва қулайлик яратиш мақсадида мазкур жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилаётганлиги ҳақида маълум қилди.

    Мулоқот якунида, соҳада ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, ахборот алмашиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни режалаштириш бўйича Ўзбекистон Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Эрон тараққиёти ва ривожланиши маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

    Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги

    маркази матбуот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates