Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилади

    Саломатлик 29 сентябр 2023 1060

    Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама этилди.

    Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, фармацевтика тармоғига илғор илмий-техника ютуқларини ва инновацияларни жорий этиш, тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида изчил ишлар амалга ошириб келиняпти.

    Шу билан бирга, тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш, мамлакатимизда донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, фармакологик воситалар ва дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида тармоқдаги айрим чекловларни бекор қилиш, шунингдек дори воситаларини ва фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш шартларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келган.

    Ушбу Қонун билан “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларида соғлом шахсларнинг ихтиёрий равишда иштирок этиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатларини ўзгартириш учун имкониятни назарда тутувчи, шунингдек бир ишлаб чиқарувчининг турли савдо номлари остидаги, таркиби бир хил дори моддаларидан иборат бўлган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун шарт-шароитлар яратувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритиляпти.

    Бундан ташқари, “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонунга донор қони ва унинг таркибий қисмларидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган фармацевтика ташкилотларига донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплашни, тайёрлашни, қайта ишлашни ва сақлашни амалга оширишга рухсат берадиган ўзгартиришлар киритиляпти.

    Сенаторларнинг таъкидлашича, Қонун қон препаратларига бўлган эҳтиёжни маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплашга, дори воситаларининг янги турлари ишлаб чиқарилишини таъминлашга хизмат қилади деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates