Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва минтақавий бозорларга чиқишда Польша билан ҳамкорлик ўрнатилади

    Жорий йил 25 июлда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Польша фармацевтика саноати ассоциацияси президенти Кшйштоф Копе бошчилигидаги Польша фармацевтика саноати делегацияси билан учрашди.

    Делегация таркибида Польшанинг икки йирик фармацевтика компанияси – Adamed Pharma вa Polpharma Group раҳбарлари ҳам бор эди.

    Польша томони Ўзбекистонда қисқа вақт ичида яратилган ишбилармонлик муҳитини юқори баҳолади. Бундан ташқари, Польша товарларининг Ўзбекистон бозорига интеграциялашуви учун муҳим қадам бўлиши мумкин бўлган сифат ва хавфсизлик стандартларини уйғунлаштириш аҳамиятига эътибор қаратилди.

    Мамлакатимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари ва йирик минтақавий бозорларга имтиёзли чиқишнинг афзалликлари муҳокама этилди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар ва муҳокама этилган масала ва ташаббуслар доирасида келгусида ҳамкорлик қилиш форматини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates