Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

    Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Сайид Камол Ходиенфар бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

    Жорий йил 10 июнда Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров делегация вакиллари билан учрашди. Учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди.

    Хусусан, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар жараёнида миллий ташувчиларга қулай шароитларни яратиш, ташувларда ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида белгилаш, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг транспорт-экспедиторлик компаниялари билан Эрон ҳудуди орқали юк ташувларидаги мавжуд муаммолар муҳокама этилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates