Эрон портидаги портлаш қурбонлари сони 40 нафарга етди

    Эроннинг Ҳормозгон вилояти губернатори Муҳаммад Ашҳури Тазианийнинг айтишича, Шаҳид-Ражоий портидаги портлаш қурбонлари сони 40 нафарга етган.

    “Айни дамда портлашда олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Mehr агентлиги.

    Аввалроқ Эрон парламенти, Соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматлар комиссияси аъзоси Муҳаммад Жамалиан 36 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

    Парламент аъзоси, шунингдек, уларнинг кўплари номаълумлигича қолаётгани, бедарак йўқолганлар сонини аниқлашнинг имкони йўқлигини таъкидлади. Жамалиан порт ҳудудида ҳали ҳам ҳалок бўлганларнинг жасадлари бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

    Парламент аъзосининг сўзларига кўра, жабрланганлар сони 240 нафарга етди, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates