“Эрон ўт очишни тўхтатишга мажбур бўлгач, босиб олинган ҳудудлар томон ракета учиргани ҳақидаги хабар ёлғон”, дейилади нашр.
Бу маълумотни Эрон қуролли кучлари бош штаби тасдиқлади. Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши Теҳрон ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилаётганини тасдиқлади, бироқ Тел-Авивнинг ҳар қандай тажовузига жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.









