Эрон ядро қуролидан устунроқ қуролга эга эканини маълум қилди

    Эрон ядро қуролидан устунроқ қуролга эга, бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (Эрон қуролли кучларининг элита бўлинмалари) халқаро бўлими собиқ раҳбари, истеъфодаги генерал-майор Иброҳим Ростами баёнот берди.

    “Эроннинг тўхтатувчи кучи ядровий қуролдан анча кучли, бизда ядро қуролидан кучлироқ қурол бор”, деди у Didban Iran порталига берган интервьюсида. Генералнинг сўзларига кўра, “Эрон ядро қуролини ишлаб чиқиш арафасида” ва агар Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеий тегишли қарор қабул қилиб, 2003 йилда бундай қуролларни ишлаб чиқишни тақиқловчи фатвосини ўзгартирса, “атом бомбаси Эрон учун Исроилни тўхтатувчи яхши восита бўлади.

    1 октябрь куни Эрон Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, шиа ташкилоти “Ҳизбуллоҳ” ва Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси етакчиларининг ўлдирилишига жавобан Исроилга йирик ракета ҳужуми уюштирди. Теҳрон ракеталарнинг 90 фоизи мўлжалланган нишонларни муваффақиятли урганини айтди, бироқ Исроил Эрон 180 га яқин ракета учиргани ва уларнинг аксарияти тутиб олинганини таъкидлади. Исроил Бош штаби ҳужумга жавоб беришга ваъда берди. Ўз навбатида, Эрон олий раҳбари бу ҳолатда ўз мамлакатининг Исроилга қарши жавоб зарбалари кенгроқ тус олиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates