баннер
6 апр 2025
17:29

    Эрон янги қуролларини намойиш этди

    Эрон Президенти Масъуд Пезешкиёнга янги “Этемад” баллистик ракетаси ва “Бавар 373” ҳаво мудофаа тизими намойиш этилди.

    Tasnimнинг хабар беришича, тақдимот Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Аэрокосмик ташкилот кўргазмасида бўлиб ўтди.

    Агентлик маълумотларига кўра, янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 300 километргача масофага эга бўлиб, 60 та нишонни кузатиш ва бир вақтнинг ўзида олтита нишон билан ишлашга қодир.

    Шу ҳафта бошида Эрон ерости қанотли ракета базасидан олинган кадрларни намойиш этди ва 1000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера оладиган “Қадр 380” ракетасини тақдим этди ва уни бошқариш учун фақат бир киши керак бўлади.

    Январь ойида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси иккита ер ости ҳарбий базасини ҳақида маълум қилди, улардан бири денгиз флотига хизмат қилади. Бундан ташқари, 4 минг километр масофада 13 тагача жанговар каллакларни олиб юришга қодир бўлган ўта оғир “Ғазо” дрони тақдим этилди.

    Тақдимотлар Эронда 10 февралда нишонланадиган 1979 йилги ислом инқилоби кунини нишонлаш олдидан ўтказилмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech