баннер
1 апр 2025
05:15

    Эрон Трампнинг мактубига расмий жавоб юборди

    Эрон Ўмон воситачилигида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари Али Хоманеийга йўллаган мактубига расмий жавоб юборди.

    Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи IRNA агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

    “Кеча (чоршанба) Уммон воситачилигида Трампнинг мактубига расмий жавоб тегишли шаклда юборилди”, деди у.

    Арагчининг айтишича, жавоб иккита ҳужжатдан иборат. Биринчисида Теҳроннинг дунёдаги ҳозирги вазиятга қарашлари баён этилган бўлса, иккинчисида Трамп мактубидаги тезислар тўлиқ таҳлил қилинган ва мулоҳазалар билдирилган.

    7 март куни Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида Хоманеийга Теҳрон ядровий дастури бўйича музокаралар ўтказиш таклифи билан мурожаат қилганини ёзган. Эрон раҳбари АҚШ Президентининг бу баёнотини изоҳлар экан, унинг мамлакати АҚШ билан мулоқотга киришмаслигини, чунки Вашингтон фақат ўз манфаатларини ўйлашини таъкидлади, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech