Эрон уни тижорат кемасидан жанговар кемага айлантирди ва учувчисиз учиш қурилмаларини ташиш учун фойдаланишга топширди.
Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, учувчисиз учиш қурилмалари ташувчи ҳарбий кема мамлакат жанубидаги Бандар-Аббос бандаргоҳида Бош штаб бошлиғи Муҳаммад Бақирий ва бошқа юқори мартабали амалдорлар иштирокидаги маросимда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси жанговар флотига қўшилди.
Учувчисиз учиш қурилмалари учун 180 метрлик учиш-қўниш йўлагига эга бўлган “Шаҳид Бақирий” номидаги кема кўплаб учувчисиз учиш қурилмалари, қанотли ракеталар ҳамда вертолётларни ташийди.
Давлат телевидениеси томонидан эфирга узатилган кадрларда ҳарбий кеманинг учиш-қўниш йўлагида камида бешта вертолёт ва саккизта учувчисиз учиш қурилмаси борлигини, Каҳир-313 учувчисиз учиш қурилмалари учиш-қўниш йўлагидан ҳавога кўтарилаётганини кўриш мумкин, деб хабар беради aa.com.tr.