Бу ҳақда Mehr агентлиги мамлакат ҳукуматига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Теҳрон ўз ҳаво ҳудудини ёпмоқда, шунингдек, бутун армияни энг юқори тайёргарлик даражасига ўтказмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, Эрон кучлари ҳар қандай вазиятга тайёр.
Аввалроқ Daily Express нашри АҚШ яқин ҳафталарда Эрондаги ядро объектларига зарба беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.
30 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Теҳрон ядро қуроли ишлаб чиқмасликка рози бўладиган келишувга эришилмаса, Эронни “мисли кўрилмаган бомбардимон қилиш” билан таҳдид қилган эди, деб хабар беради report.az.