Қайд этилишича, марҳум Муҳаммад Бағирий ўрнига Абдулраҳим Мусавий Эрон Бош штаб бошлиғи, марҳум Ҳусайн Саламий ўрнига эса Муҳаммад Пакпур ИИҚК қўмондони этиб тайинланган.
Аввалроқ Исроилнинг Эронга берган авиазарбалари оқибатида Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Муҳаммад Бағирий ва ИИҚК қўмондони, генерал-майор Ҳусайн Саламий ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронга қарши “Кўтарилган шер” операциясини амалга оширган эди. Хусусан, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон ҳарбий ва ядровий обектларига ҳужум қилди. Исроил ҳужумларида Эрон Бош штаб бошлиғи, ИИҚК раҳбари, яна бир қанча ҳарбий раҳбарлар ва ядро олимлари ҳалок бўлди. Бундан ташқари, зарбалар оқибатида Эронда тинч аҳоли ҳалок бўлди, деб хабар беради report.az.









