Бу ҳақда парламентнинг соғлиқни сақлаш бўйича комиссияси матбуот котиби Салмон Эсхагига таяниб, Озод Эрон Telegram-канали хабар берди.
“Аввалига Машҳад ва Исфахон шаҳарларида деярли 10-12 нафар беморда судороги, кейин кома каби аломатлар кузатилган, бунинг оқибатида улар ҳаётдан кўз юмди. Бир мунча вақт ўтгач, қурбонлар сони 50 нафарга, кейин эса 70 нафарга етган”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, тергов давомида бунга дори ишлаб чиқарувчи корхонанинг эътиборсизлиги сабаб бўлганлиги аниқланган, деб хабар беради report.az.