Эртага электр энергияси учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилиши мумкин

    2024 йил 2 июль соат 00:00дан 3 июль соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади. Шу сабабли профилактик ишлар вақтида электр энергияси учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилади.

    Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

    Бундан кўзланган мақсад “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш.

    Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши, шу билан бирга, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.