Маълум қилинишича, баҳс икки соат давом этади. Бу вақт давомида президентликка номзодлар Масуд Пезешкиан ва Саид Жалилий маданий ва сиёсий мавзудаги саволларга жавоб беради.
Теледебат Эроннинг биринчи канали орқали маҳаллий вақт билан 21:30 дан 23:30 гача намойиш этилади.
28 июнь куни Эронда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Масуд Пезешкиан 43 фоиз, Саид Жалилий эса 38 фоиз овоз олди ва улар 5 июль куни бўлиб ўтадиган иккинчи босқичга ўтди, деб хабар беради report.az.