Эртага Туркия ташқи ишлар вазири Чавушоғлу Фарғонага келади

    15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келаётган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўз сафарини Фарғонадан бошлайди.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

    Чавушоғлу 14 июль куни Истанбулдан Фарғонага учиб келади. Кун давомида Туркия ташқи ишлар вазири Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Қўштепа туманидаги қовунчилик далалари, Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳамда Жоме мажмуаси билан танишади.

    Шу куни кечқурун Мевлют Чавушоғлу Фарғонага ташрифини якунлаб, халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates