Эртага «Yangi Nafas» халқаро оммавий югуриш мусобақаси старт олади

    Спорт 24 июн 2023 1008

    Эртага, 25 июнь куни тонгги соат 06:00 да мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Халқаро олимпия куни ва Ёшлар куни муносабати билан «Yangi Nafas» оммавий югуриш мусобақаси старт олади. 

    Республика бўйлаб пойгада 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этади. Шунингдек, мазкур пойгага илк бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик югурувчилар ҳам қўшилади.

    Эртага Тошкентда «Humo Arena» спорт мажмуаси майдонида «Yangi Nafas» марафони бошланади. Иштирокчилар Olympic Day муносабати билан 3 км, 10 км ва 1 миль (1,61 км) масофалардан бирини танлашлари мумкин.

    Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Нукус шаҳарларида икки масофадан бирини танлаш мумкин — 3 км ва 1 миль, Андижон, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганч шаҳарларида эса фақат 3 км масофа мавжуд.

    Барча шаҳарларда тонгги соат 6:00 да мусобақага старт берилади.

    Эртага соат 19:30 дан 21:30 га қадар «Milliy Bog‘» истироҳат ва маданият боғида Ёшлар куни ва Olympic Day кунига бағишлаб ўтказиладиган «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси муносабати билан машҳур ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида байрам концерти бўлиб ўтади.

    Концерт давомида «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси ғолибларига тантанали равишда совғалар ва совринлар топширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates