Лойиҳа иштирокчилари якунда 2 шарт бўйича беллашишди. Унда бастакорлик асарлари ҳамда мақом йўналишдаги қўшиқлари ижроси бўйича ижодий баҳс олиб боришди.
Ушбу мавсумда хонандаларга Ўзбекистон халқ ҳофизи Эркин Рўзиматов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Пирматовалар хонандаларнинг нафақат танланган қўшиқларни ўрганишларига балки, уларнинг тарихи, ижро усуллари ва асл ижрочилари ҳақида ҳам маълумот бериб боришди.