Фестивалда 30 ёшгача бўлган якка ижрочилар ҳамда ижодий жамоалар (хонанда ва созандалар сони 15 нафардан ошмаган ҳолда) томонидан 2 та шарт (чолғу ва ашула йўналишлари) бўйича бажаради.
Фестиваль Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Фестиваль ғолиблари 1, 2 ва 3-даражали дипломлари, қимматбаҳо совғалар, шунингдек, ҳомийлар ва тегишли ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.