Ўзбекистонликлар совриндор бўлди

    Фестивалнинг “Энг ёш муғом ижрочиси” сифатида Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Aкмалов эътироф этилди.

    Жорий йилнинг 16-23-май кунлари Озарбайжон Республикасининг пойтахти Боку шаҳрида ХIII Халқаро муғом фестивали бўлиб ўтди.

    Мазкур фестивалда Ўзбекистондан Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Наманган 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Бухоро Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда Ромитан 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 16 ёшгача бўлган 6 нафар ўқувчилари иштирок этди.

    Фестивал якунларига кўра, ўнга яқин давлатлар орасидан 1 ўринни Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Aкмалов банд этди.

    Наманган 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Сардор Нарзуллаевлар 2-ўринни эгаллади.

    Aбдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Оғабек Aхтамовга эса фахрли 3-ўрин насиб этди.

    Шу билан бирга, фестивалнинг “Энг ёш муғом ижрочиси” сифатида Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Aкмалов эътироф этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates