Эътибор ва эъзоз ўзлигимизга хос қадриятдир!

    Ижтимоий ҳаёт 8 май 2023 1231

    “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ўзбекистон” локомотив депосида 9 май ­­— Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  байрам дастурхони ёзилди.

    Унга Иккинчи жаҳон уруши ҳамда фронт орти қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

    Байрам тадбирини депо бошлиғи Ф.Маҳаматов очиб, мустақил, тўкин ва фаровон замонда тинч ва хотиржам умргузаронлик қилиб келаётганимизда Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида фидокорона иштирок этган ота-боболаримиз ҳамда меҳнат фахрийларининг муносиб ҳиссаси борлигини фахр билан тилга олди. Барча тадбир қатнашчиларини ҳам ушбу қутлуғ кун билан самимий табриклади.

    Тантанали тадбирда фахрийлар ҳам сўз олиб, бу каби эътибор ва эъзоздан миннатдор эканлигини билдиришди.

    Кўтаринки руҳда ўтган тадбирдан сўнг корхона раҳбарлари ва иштирокчилари Иккинчи жаҳон урушида Ватан озодлиги йўлида ҳалок бўлган қаҳрамонларнинг хотирасига ўрнатилган “Хотира монументи” пойига гул қўйишди.

    Шу билан бирга депо раҳбарлари бошчилигида корхонада узоқ йиллар давомида ўзининг самарали меҳнати билан депо ривожига муносиб ҳисса қўшган, ҳозирда эса пенсияда бўлган бир қатор меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари ҳамда Жамият бошқаруви раиси томонидан ажратилган моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига манзилли тарзда етказиб берилди.

    Феруза ХУДОЙҚУЛОВА,

    Ахборот-таҳлилий медиа маркази мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates