Хотира азиз – қадр муқаддас

    Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг фаоллар залида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” шиори остида “Хотира азиз – қадр муқаддас” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

    Даставвал тадбирга таклиф этилган фахрий меҳмон ва профессор-ўқитувчилар университет тарихи музейига ташриф буюришди.

    Ташриф давомида меҳмонлар университетда ёш авлод учун яратилган шароит ва берилган имкониятлар билан танишиш баробарида бу даргоҳда ишлаб, умрини илм ривожига ҳисса қўшган шахсларнинг беназир ижоди ва ибратли ҳаёти билан боғлиқ маълумотларга эга бўлишди.

    Шундан сўнг, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор Х.Юнусов ва бошқалар фахрийларни байрам билан муборакбод этишди. Университет ижодкор ёшлари томонидан янграган куй-қўшиқлар эса тадбирга янада кўтаринки руҳ бахш этди.

    Бир пиёла чой устида байрам тадбири давом этиб, бу даргоҳда узоқ йиллар меҳнат қилган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган ва бугун кексалик гаштини сураётган фахрийларнинг ибратомуз ҳаёт йўллари, ўз даврида олиб борган матонатли хизматлари хусусида суҳбатлашилди. Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамҳўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият бериш устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди.

    Шунингдек, университет ректори, профессор Х.Юнусов бошчилигида бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва талабалар университетнинг фахрий ходимлари хонадонларида бўлишиб, ҳолидан хабар олинди.

    Университет ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates