Чемпионат 2024 йилнинг 14 июнь – 14 июль кунлари Германиянинг 10та шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг очилиш ўйини Мюнхенда, финал эса Берлиндаги ўтказилади.
Ташкилотчилар 3та минтақавий кластер тузишди:
Шимолий/Шимолий-Шарқий клатердан Берлин, Ҳамбург, Лейпциг шаҳарлари, Ғарбий кластердан Дортмунд, Дюсселдорф, Франкфурт, Гельзенкирхен, Кёльн шаҳарлари ва Жанубий кластердан Франкфурт, Мюнхен, Штутгарт шаҳарлари жой олган.
Жамоалар ва мухлисларнинг шаҳарлар ўртасида ҳаракатланишига қулайлик яратиш учун гуруҳлардаги ўйинлар масофаси яқин стадионларда ташкил этилади.









