Европа Иттифоқи билан аграр соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

    Стратегик ислоҳотлар агентлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакиллари билан жорий ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкорлик делегацияси раҳбарининг биринчи маслаҳатчиси Вим Риепма ва лойиҳа менежери Яна Курписа иштирок этди.

    Учрашув давомидаги асосий масалалардан бири «Мамлакат платформаси» лойиҳасини давом эттириш учун Ўзбекистон томонидан масъул идорани аниқлаш масаласи бўлди. Шунингдек Европа Иттифоқи томонидан амалга оширилаётган қишлоқ хўжалигида субсидиялар самарадорлиги таҳлили ҳам муҳокама этилди. Ушбу таҳлилнинг биринчи натижалари тез орада эълон қилиниши кутиляпти.

    Бундан ташқари, ер қонунчилигини ишлаб чиқиш ва ерларнинг кадастр қийматини шакллантириш лойиҳаси бўйича ҳам фикрлар алмашилди.

    Томонлар Агентлик вакиллари Европа Иттифоқи делегацияси билан ЕИ томонидан молиялаштирилаётган жорий лойиҳалар билан батафсил танишиш учун яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар беради Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates