Европа Иттифоқи фуқароларга уч кунга етадиган зарурий маҳсулотларни ғамлаб қўйишни тавсия қилди

    Европа Комиссияси Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолисига киберҳужумлар ва қўпорувчилик каби инқирозли вазиятларда уч кунга етадиган зарурий маҳсулотларни харид қилишни маслаҳат берди.

    Ушбу тавсия регуляторнинг 30 октябрь, чоршанба куни тақдим этилган фуқаролик ва ҳарбий ёрдамни кучайтириш бўйича ҳисоботида келтирилган.

    Ҳисобот муаллифлари фуқароларга ўзларини асосий эҳтиёжлар билан таъминлаш, шунингдек, кимёвий, биологик ёки ядровий ҳодисалар юз берганда йўриқномалар ишлаб чиқишни тавсия қилади.

    Европа Комиссияси, шунингдек, аҳолига кўрилган чоралар зарурлигини тушунтириш учун инқирозга тайёргарлик кўриш Европа кунини белгилашни тавсия қилди. Ҳисобот муаллифлари ЕИ Россиянинг гибрид ҳужумларига ва Европа Иттифоқидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларига етарли даражада тайёр эмас деган хулосага келишди.

    Мутахассислар, бошқа нарсалар қатори, миллий разведка хизматлари ва ЕИ разведка маркази ўртасида янада самарали ҳамкорликни таъминлайдиган махсус диверсияга қарши тармоғни ишлаб чиқиш зарур деб ҳисоблайди.

    Ҳисобот муаллифларига кўра, терроризм, жосуслик ва қўпорувчиликка қарши курашиш учун шифрланган маълумотларга киришни таъминлайдиган қонунчилик базасини яратиш зарур.

    Ҳисоботда, шунингдек, мудофаа маҳсулотлари учун ягона Европа бозорини яратиш тавсия этилади. Бу, муаллифларнинг фикрича, қурол-яроғ ва ҳарбий техника харид қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этади, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates