Европа Иттифоқи Исроилнинг икки вазирига қарши санкция киритмоқчи

    Европа Иттифоқининг дипломатия бўйича раҳбари Жозеп Боррель “нафрат уйғотгани” учун Исроил вазирлари Бецалель Смотрич ва Итамар Бен-Гвирга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилди.

    Улар Ғазо сектори аҳолисини инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум қилишга чақирган.

    Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель “нафрат қўзғатиш” ва “инсон ҳуқуқларини бузганлик” учун Исроил молия вазири Бецалель Смотрич ва мамлакат Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан санкциялар жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда dpa агентлиги 29 август, пайшанбага ўтар кечаси хабар берди. Боррель таклифи Европа Иттифоқининг 27 давлати ташқи ишлар вазирлари саммити арафасида билдирилди.

    Смотрич ва Бен-Гвир Исроил томонидан ҲАМАС террорчилик гуруҳига қарши ҳарбий операция ўтказилаётган Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилишини тўсишга чақирди. Бен-Гвир шу йўл билан ҲАМАС таслим бўлади, деб ҳисобламоқда. Смотрич шундан сўнг жангарилар исроиллик гаровга олинганларни озод қилишига умид қилмоқда. Исроил молия вазири Ғазо секторининг қамал қилинишини ҳатто икки миллион аҳолиси очликдан ҳалок бўлишини англатса ҳам “асосли” деб атади.

    Жозеп Боррель Бен-Гвир ва Смотричга қарши жорий қилишни таклиф қилаётган санкциялар уларнинг Европа Иттифоқидаги активларини музлатиш ва Европа Иттифоқига киришини тақиқлашни назарда тутади, деб хабар беради dw.com.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates