Европа Иттифоқи Исроилнинг Ливандаги БМТ тинчликпарвар кучларига ҳужумини қоралади

    Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Исроил расмийларидан “ЦАХАЛнинг UNIFILга ҳужуми” бўйича чуқур тергов ўтказилишини кутмоқда.

    Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель 14 октябрь, душанба куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгаши йиғилиши куни Яқин Шарқдаги можарода ўт очишни тўхтатишга чақирувини такрорлади. Боррелнинг баёнотига кўра, бу чақирувга Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ҳам қўшилди.

    13 октябрь куни, Боррель, Европа Иттифоқи Кенгаши веб-сайтида эълон қилинган ёзма баёнотида, Европа Иттифоқи бир неча нафар тинчликпарвар кучларнинг жароҳат олишига олиб келган “Исроил мудофаа кучларининг (ЦАХАЛ) Ливандаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Муваққат кучлари (UNIFIL)га ҳужумини қоралашини таъкидлади”.

    “Европа Иттифоқи БМТ миссияларига қилинган барча ҳужумларни қоралайди, дейилади ҳужжатда. БМТ тинчликпарвар кучларига қарши бундай ҳужумлар халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилишидир ва бу ҳужумлар дарҳол тўхтатилиши керак”.

    Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Брюссель “Исроил расмийларидан Жанубий Ливанда барқарорликни таъминлашда асосий роль ўйнайдиган UNIFILга ҳужум билан боғлиқ шошилинч тушунтиришлар ва чуқур тергов кутаётганини” таъкидлади, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates