Европа Иттифоқи кўмагида Ўзбекистон Мамлакат Платформасининг 2-давра суҳбати бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Европа Иттифоқи кўмагида Ўзбекистон Мамлакат Платформасининг 2-давра суҳбати ташкил этилди.

    Мазкур мулоқот Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини муҳокама этиш ва қўллаб-қувватлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича 80 дан ортиқ ҳукумат ҳамкорлари ва халқаро институтларни бирлаштирди.

    Тадбир иштирокчилари «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг қишлоқ хўжалиги, энергетика хавфсизлиги ва қонун устуворлиги каби устувор йўналишларини қўллаб-қувватловчи 13 та тармоқ ишчи гуруҳи доирасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошчилигида Европа Иттифоқи Котибияти ёрдами билан ташкил этилаётган Мамлакат Платформаси йиғилишлар самарали мувофиқлаштирилган ҳамкорлик орқали стратегик ривожланишда кўмаклашиш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлаш учун халқаро тажриба, ресурсларни тўғри сафарбар этиш ҳамда техник ёрдам беришдан иборат. Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Баходир Рахматов ўзининг кириш сўзида қуйидагиларни қайд этди: «Мамлакатимизда ҳар бир соҳасида ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва ҳукумат ўртасидаги конструктив ҳамкорлик Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб қўйилган ислоҳотларнинг устувор мақсадларига эришишни таъминлайди, бу эса барчага янада фаровон ва барқарор келажакни яратишни белгилаб беради. Стратегик ислоҳотлар агентлиги вазирлик ва идораларнинг ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиришда, Президентимизнинг ПҚ-109-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлашда ва умуман, давлат бошқаруви тизимида самарадорлик ва масъулиятни оширишда муҳим аҳамият касб этади».

    Давра суҳбати давомида иштирокчилар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзолигини қўллаб-қувватлаш, ҳукуматнинг 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлиш каби ҳукумат мақсадларини қўллаб-қувватлашда мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларнинг аҳамиятини муҳокама қилдилар.

    Жорий йил май ойида Мамлакат Платформасининг қўллаб-қувватлаш функциялари Жаҳон банкидан Европа Иттифоқи зиммасига топширилди, ва ушбу жараён 2025 йил охиригача давом этади. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриаен: «Европа Иттифоқининг Мамлакат Платформасига ҳамраис бўлиши ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар ўртасида ушбу механизмнинг очиқ мулоқотга, шунингдек, ҳамкорлик ва кооперациялашув майдонига айлантириш шарафига эришди. Бизнинг умумий мақсадимиз – Ўзбекистонни ислоҳотлар йўлида қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Платформа – бу биргаликда саъй ҳаракатларни бирлаштириш, биргаликда ёндашиш, фаровонлик, барқарор ривожланиш ва ҳеч кимни ортда қолдирмаслик имкониятидир», – деб таъкидлади.

    Учрашув якунида ҳукумат ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар Ўзбекистон халқи манфаати йўлида ўз вақтида ислоҳотларни илгари суриш мақсадида Котибиятга иш режаларини тақдим этиш, мунтазам равишда қўллаб-қувватлаш ва ахборот алмашинувини таъминлашга келишиб олдилар.

    Стратегик ислоҳотлар агентлиги.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates