Мажлис давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва жорий кун тартибининг асосий масалалари муҳокама этилди. Ҳамкорликни мустаҳкамлашда сезиларли ютуқлар қайд этилиб, ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига эътибор қаратилди.
Парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, барқарор ривожланиш, савдо, энергетика ва экология соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди.
«Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлисини 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.