баннер
21 мар 2025
12:14

    Сенатда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 12 февралда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Тойво Клаар билан учрашди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Евро Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги стратегик муносабатлар янги босқичга кўтарилгани эътироф этилди.

    ЕИнинг GSP+ тизими доирасида савдо, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, инновация соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини, гендер тенгликни таъминлашга ҳамда фуқаролик институтлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга қаратилган ишлар алоҳида қайд этилиб, бу борада ривожланган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш юзасидан фикр алмашилди.

    Шу билан бирга, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан парламентлараро муносабатларни кучайтириш ҳамда қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини такомиллаштиришга оид ҳамкорлик дастурларини йўлга қуйишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech