Меҳмонларга мамлакатимиздаги макроиқтисодий ҳолат, банк тизими ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, йирик давлат банкларининг хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, монетар сиёсат трансмиссиясини такомиллаштириш, пул ва репо аукционлари бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, яшил молиялаштириш йўналишида кенг кўламда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.