Турнир “Пфундеслига” деб номланди – Бундеслигага ўхшаш, аммо ортиқча вазнлилар учун, деб ёзади Astana TV, Bild нашрига таяниб.
Чемпионатда 16 та жамоа иштирок этади. Учрашувларда ҳар бир жамоадан 8 нафардан футболчи ўйнайди, ўйинлар кичик майдонда ўтказилади ва 70 дақиқа давом этади. Озғин одамларга рухсат берилмайди: тана оғирлиги индекси 28 бўлган фақат тўртта ўйинчи қайдномага киритилиши ва улардан фақат иккитаси бир вақтнинг ўзида майдонга тушиши мумкин. Агар рақиб ҳақида шубҳа туғилса, ўйиндан олдин ўйинчининг вазни ўлчаниши мумкин.
Сизга ўхшаган одамлар орасида ўйнаш руҳий жиҳатдан анча осон, деди Эссеннинг Rhinos жамоаси сардори, 114 кило вазнга эга Деннис Шмидт.
Футболчилар орасида эркаклар ҳам, аёллар ҳам бор, деб хабар берди astanatv.kz.








