Бу ҳақда Bild газетаси хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Феддель туманидаги фавқулодда вазият ҳудудида портлашлар овози эшитилган. Ёнғин ҳақидаги дастлабки хабарлар тахминан 15:31 да келиб тушган. Аввалига ёнғин автомобилни қамраб олган, кейин газ баллонларига ўтиб, портлаб кетган. Унинг парчалари яқин атрофдаги автомагистралдаги автомобиллар устига тушиб кетган, жабрланганлар борлиги хабар қилинган. Магистраль ҳозирда ҳаракатланиш учун ёпиқ.
Маҳаллий аҳолига дераза ва эшикларни ёпиш, шамоллатиш тизимлари ва кондиционерларни ўчириш тавсия этилади. Асосий темир йўл вокзали ва Харбург тумани ўртасидаги участкада поездлар ҳаракати тўхтатилди, деб хабар берди report.az.








