ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Сенатда

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен билан учрашув ўтказилди.

    Учрашувда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, хотин-қизларнинг барча йўналишларда ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, гендер тенглик масалаларида ҳамкорликдаги ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилди.

    «Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат» ғояси асосида давлат ва жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга, бу жараёнларда инсон ҳуқуқлари тизимини янада ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

    ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини, жамиятни ислоҳ қилишда мамлакат парламентининг роли ортиб бораётганини қайд этди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин мулоқотни ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates