Касаба уюшмалари “коронавирус пандемиясидан кейин сайёҳлар даромади 120 миллион евродан кўпроққа камайганига” эътибор беришни талаб қилмоқда. Улар Эйфель минорасини яхши ҳолатда сақлаш учун зарур бўлган таъмирлаш ишларини молиялаштирадиган махсус жамғарма ташкил этишни талаб қилмоқда.
Эйфель охирги марта ходимларнинг иш ташлаши туфайли 2023 йил 27 декабрда, минора лойиҳаси муаллифи вафотининг 100 йиллиги муносабати билан ёпилган эди, деб хабар беради report.az.