"Fajr Open": Дастлабки кунда Чарос Қаюмова ва Озода Собиржоновадан кумуш медаль

    Теҳронда кеча "Fajr Open" халқаро мусобақаси бошланди. Дастлабки кунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакиласи иштирок этди. 

    53кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова финалга қадар етиб борди ва эронлик таэквондочи Нахид Кияничандехга 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйиб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Мусобақа давомида Қаюмова 2 нафар эронлик таэквондочини мағлуб этганди.

    Шунингдек 62кг вазн тоифасида Озода Собиржонова ҳам финалга чиқиб, эронлик Косар Асасехга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди. Собиржонова мусобақада уч нафар эронлик таэквондочини таслим қилганди.

    Бугун, 7 март куни Светлана Осипова, Ирода Миртожиева, Феруза Содиқова ҳамда Динора Мухторова мусобақада иштирок этишади. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates