Бу ҳақда SpaceX компанияси “Х” ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Ракета АҚШнинг Тинч океани соҳили вақти билан 00:24 да Калифорниядаги Ванденберг коинот кучлари базасидаги SLC-4E ракета майдонидан учирилди. Тахминан бир соат ўтгач, сунъий йўлдошлар ташувчининг иккинчи қисмидан ажралиб, орбитага чиқди.
2019 йилнинг май ойидан бери SpaceX компанияси Starlink лойиҳаси доирасида 6,8 мингдан ортиқ шундай сунъий йўлдошларни учирди. Улардан баъзилари муваффақиятсизликка учради ёки орбитани тарк этди, деб хабар беради report.az.