Фаол фуқаролик позициямни билдирдим

    Юборган таклифим эса 220 мингта таклиф орасидан танлаб олиниб ва тасдиқланиб, янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳасининг (24-боб, Адвокатура) 141- ва 142-моддаларида акс эттирилди.

    Элнора АЗБЕКОВА,

    хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, Наманган вилояти, Поп тумани:

    - 2017 йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишида Ҳаракатлар стратегияси бўйича бошланган тарихий янгиланиш жараёни ҳозирда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси доирасида изчил давом эттирилмоқда. Тараққиёт йўлимизнинг кейинги босқичига пойдевор бўлаётган кенг кўламли ислоҳотлар эса, ўз навбатида, нафақат минтақа давлатлари, халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор бўляпти. Барча соҳа ва тармоқлар сингари нотариат соҳасида ҳам ҳаётий заруратга айланган кўплаб самарали ишлар бажарилди.

    Нотариус сифатида фаолият бошлаганимга беш йилдан ошди. Нисбатан қисқа вақтда орттирган тажрибамдан келиб чиқиб, адвокатурага доир қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан айрим мулоҳазаларим йиғилиб қолганди. Шу туфайли 2022 йил июль ойида “Менинг Конституциям” портали орқали таклиф жўнатиш фикри туғилди. Юборган таклифим эса 220 мингта таклиф орасидан танлаб олиниб ва тасдиқланиб, янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳасининг (24-боб, Адвокатура) 141- ва 142-моддаларида акс эттирилди.

    Очиғи, бундан жуда ҳам ғурурландим. Чунки таклифим инобатга олингани масаланинг бир жиҳати, бошқа тарафдан эса, умуман, халқимизга тегадиган нафини ўйлаб хурсанд бўлдим. 30 апрель — шубҳасиз, шонли сана ва мен учун ҳаяжонли кун, қувончли воқеа сифатида бутун умр ёдимда қолади.

    Наманганнинг олис ҳудуди ҳисобланган Поп туманидаги “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган референдум участкасига бориб, ўз ҳуқуқимдан фойдаландим. Сиёсий хоҳиш-иродамни ифодалаб, муносиб танловимни амалга оширдим.

    Мазкур йирик сиёсий тадбирда ватандошларимизнинг кутганимдан-да фаол қатнашгани бир ҳуқуқшунос ўлароқ каминани жуда суюнтирди. Одамларнинг юртимизда кечаётган ислоҳотларга, рўй бераётган ўзгаришларга бефарқ эмаслигини кўриб-кузатиб, жамиятимизда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият юксалиб бораётганига амин бўласиз киши.

    Муҳими, жараён қизғин ва кўтаринки руҳда, уюшқоқликда ўтгани эътиборлидир. Референдумда нафақат қонун лойиҳаси, балки ўз таклифим кучга кириши учун ҳам овоз бердим. Дахлдорлигимдан, фаол фуқаролик позициямни билдирганимдан фахрландим!

    Ўйлайманки, янги таҳрирдаги Бош қонунимизда белгилаб қўйиладиган 141-, 142-моддаларга мувофиқ, адвокатура тизими янада ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилади.

    “Янги Ўзбекистон” мухбири Орифжон ЖЎРАЕВ ёзиб олди.

    Мазкур муносабат газетанинг шу йил 1 май, 83-сонида чоп этилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates