Фарғона боғларида пишган ўрик экспорт қилинмоқда

    Айни кунларда Қува тумани қир-адирларида пишган ўрик ҳосилини пешма-пеш хорижга экспорт қилишга киришилди.

    Туманнинг “Турк” МФЙ ҳудудида йиллар давомида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай ётган дашт ерларида бугунги кунда мевазор боғлар барқ уриб яшнамоқда.

    “Ашуров Мўминжон” мева-сабзавотчилик кластери томонидан бундан уч йил олдин тошлоқ ерлар ўзлаштирилиб, 80 гектар майдонда Туркиядан келтирилган ўрик кўчатлари экилган эди. Интенсив усулда парваришланган боғ икки йилда ҳосилга кирди. Ҳозирда ўрик меваси териб олиниб, Марказий Осиё давлатлари, Россияга экспортга жўнатиляпти. Миришкор боғбонлар жорий йилда 100 тоннадан ортиқ мева экспорт қилишни мақсад қилишган.

    Мевазор боғда Туркия технологияси асосида юз фоиз томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган бўлиб, бу сувни анъанавий усулга қараганда камида беш-олти маротаба тежаш ҳамда суғориш билан боғлиқ бошқа харажатларни сезиларли даражада қисқартириш имконини бераётир. Ўз навбатида бундай замонавий ёндашув натижасида кўчатлар бир текис ривожланиб, ҳосилдорлик салмоғи юқори бўлиши таъминланяпти.

    Мева-сабзавотчилик кластери қошида 8 гектар ерда кўчатчилик тармоғи йўлга қўйилиб, бу йил мамлакатимиз бўйлаб 2 миллиард сўмлик ўрик кўчатлари етказиб берилди. Ҳозирда 1 гектар ерда транспорт-логистика маркази бунёд этиляпти. Бу ерда маҳсулотни қадоқлаш, юклаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, 2 минг тонна сиғимга эга музлатгичли омборхона ташкил этилади.

    Бугунги кунда 70 та доимий ва 200 дан зиёд мавсумий иш ўрни яратилган мева-сабзавотчилик кластери тасарруфида илм-фан ютуқлари ва инновация ғоялари асосида яна 30 гектар мевазор боғ барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу қўшимча 50 га яқин янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates