Жиззахлик фермер пиёз етиштириш бўйича рекорд ўрнатди

    Агросектор 20 октябр 2023 1923

    У гектардан 150 тоннагача ҳосил олди.

    Бугунги кунда дунёда 4.5 миллион гектар майдонга пиёз экилиши натижасида 92,1 миллион тонна маҳсулот етиштирилмоқда. Ўртача ҳосилдорлик эса, гектаридан 19,3 тоннани ташкил этмоқда.

    Дунё миқёсида пиёз етиштириш бўйича Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Эрон давлатлари етакчи ўринни эгаллайди.

    Ўзбекистонда ҳам пиёзни янги серҳосил ва турли муддатларда етиштиришга мос навларини яратиш, уруғидан, кўчатидан ҳамда нўшидан етиштиришда такомиллашган технологияларни, хусусан, сув тежовчи технологиялар — томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш тизимини қўллаш орқали ҳозирги кунда бир қатор фермерларимиз пиёздан яхши ҳосил олишмоқда.

    Биргина, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Чорвадор ҚФЙ ҳудудидаги «Жилғалисой шабадаси» фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Мирзаев жорий йилда тик қудуқ қазиб, ўз далаларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш натижасида, фермер хўжалиги далаларида ўзи етиштирган маҳаллий пиёз уруғларини экиб, рекорд даражада пиёз етиштиришга эришди. Ҳосил, ҳар гектар майдондан 150 тоннани ташкил этиб, бу борада янги РEКОРД ўрнатилди.

    «Бу йилги натижа билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, кейинги йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий тадқиқот институтлари олимлари билан биргаликда гектаридан 160 тонна ҳосил олишни режа қилганмиз. Худо хоҳласа, кейинги 3 йилда ҳосилни янада кўпайтириб гектаридан 200 тоннагача ҳосил олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз» – дейди, ўз ютуғидан мамнун бўлган фермер, Бахтиёр Мирзаев.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates