Ўзбекистонда пиёз нархи рекорд даражада тушиб кетди

    Ўзбекистонда ўтган ҳафта пиёзнинг улгуржи нархи 1500 сўмгача (12 АҚШ центи) тушиб кетди.

    Бу ҳақда EastFruit томонидан амалга оширилган мониторинг натижаларида сўз боради.

    Ҳозир Ўзбекистонда 830 килограммдан ортиқ пиёзни 100 долларга улгуржи харид қилиш мумкин. Қайд этилишича, Ўзбекистон тарихида йилнинг бу даврида пиёзнинг бундай арзон нархи бўлмаган. Бир йил аввал пиёз нархи ҳозиргидан 4,4 баробар қимматроқ эди. Йилнинг ушбу даври учун одатий нарх тахминан икки баравар юқори ва 24−26 АҚШ центини ташкил қилади.

    Ушбу маълумотлар кичик улгуржи савдолар нархидир. Агар баҳорда қайта сотиш учун кузда пиёз сотиб олган фермер ёки савдогарлар инобатга олинса, бундай пиёзнинг ҳақиқий нархи ҳозирда нолга интилади ва 2023 йилги ҳосил захираларининг барчасини сотишнинг имкони бўлмайди.

    ЭастФруитъга кўра, камида 150-200 минг тонна пиёзни чиқиндига ташлашга ёки қорамоллар учун емиш сифатида беришга тўғри келади. «Шу боисдан ҳафта давомида ўтган йилги пиёз нархи сезиларли даражада арзонлашса ҳайрон бўлмаслик керак», — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates